Владимир Путиннинг маоши маълум бўлди
Россия президенти Владимир Путин ўтган йили қарийб 10 миллион рубль ишлаб топди. Унинг даромади Кремль сайтида эълон қилинган декларациясида қайд этилган.
2019 йилда Путин 9,726 миллион рубль ишлаб топди. Президент майдони 77 квадрат метрдан иборат квартира ва гаражга (18 квадрат метр) эгалик қилади. Шунингдек, давлат раҳбарининг 153,7 квадрат метрлик квартираси ва 18 квадрат метрлик гаражи мавжуд бўлиб, ушбу мулк президент томонидан фойдаланилмоқда.
Путинга тегишли автоуловлар: иккита ГAЗ 21М («Волга»), «Нива» ва «Скиф».
2018 йилда Путиннинг даромади қарийб 8,65 миллион рублни ташкил этган. Президентнинг 2017 йилдаги даромади рекордлигича қолмоқда — 18,7 миллион рублдан зиёд.
Россия Бош вазири Михаил Мишустин 2020 йилда 19,8 миллион рубль ишлаб топди. Ҳукуматдаги энг бой амалдор — Россиянинг Саноат ва савдо вазирлиги раҳбари Денис Мантуров. Унинг даромади 2020 йил якунларига кўра 740,4 миллион рублни ташкил этган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter