Вашингтонда самолёт ҳалокатга учради

АҚШ пойтахти Вашингтонда ҳавода ҳарбий вертолёт билан тўқнашган самолёт Потомак дарёсига қулади. Жаҳон ахборот агентликлари хабарига кўра, авиаҳалокат Оқ уй ва Капитолийдан тўрт километр жанубда, Роналд Рейган номидаги аэропорт яқинида содир бўлган.
Воқеа жойида қутқарувчилар ишламоқда. Йўловчиларга нима бўлгани ҳақида ҳозирча хабар йўқ.
Аэропорт рейсларни қабул қилиш ва жўнатишни вақтинча тўхтатган.
Reuters агентлиги сенатор Жерри Моранга асосланиб хабар беришича, қулаган самолёт Канзас штатидан учиб келган бўлган. Кейинроқ Фуқаро авиацияси федерал агентлиги (FAA) самолёт рейс бўйича учувчи лайнер бўлганини тасдиқлади.
Самолёт йўловчилари рўйхатида 60 киши бўлган, бу ҳақда Reuters American Airlines авиакомпаниясига асосланиб хабар берди.
Вертолётга нима бўлгани ҳақида хабар йўқ.
Тўлдирилган хабар!
Самолёт бортида 60 йўловчи ва 4 нафар экипаж аъзоси бўлган. Ҳозирча авиаҳалокатдан 4 киши омон қолгани маълум, улар шифохонага жўнатилган, дейилади NBC хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter