Украинада яна бир россиялик генерал ҳалок бўлди
Санкт-Петербургда Украинадаги урушда ҳалок бўлган генерал Владимир Фроловнинг дафн маросими ўтказилган. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Ааввалроқ Красноярск ўлкаси губернатори Александр Усс россиялик майор Сергей Кашанский Украинада уруш чоғида ўлдирилганини маълум қилганди. 32 ёшли ҳарбий шартнома асосида Новосибирскда ҳарбий хизматда бўлган.
Маълумот учун, Украина томони уруш бошланганидан бери етти нафар россиялик генерал ҳалок бўлганини даъво қилмоқда, бироқ Россия расмийлари улардан фақат биттаси – қуруқликдаги қўшинларнинг 41-қўшма қуролли армияси қўмондони ўринбосари Андрей Суховетскийнинг ўлимини тасдиқлаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter