Уч асрдан бери уммон тубида ётган хазина топилди
Испанияда ишлаб чиқарилган «Сан Хосе» кемаси хазинага тўла ҳолда уч асрдан бери уммон тубида экани маълум бўлди. Бу ҳақда «Sabah» хабар бермоқда.
Кариб денгизида инглиз ҳарбий денгиз флоти томонидан чўктириб юборилган кема қолдиқларини тадқиқ қилган мутахассислар у Сан Хосе (Испания) шаҳрида ишлаб чиқарилганини айтишмоқда.
2015 йили топилган кема 1708 йили чўкиб кетган. Ўша пайтда кемада Америка қитъасидаги хазиналар Европага ташиб кетилаётган эди.
Мутахассисларнинг фикрича, «Сан Хосе»даги хазиналарнинг қиймати 4 ёки 18 миллиард АҚШ долларига тенг экан.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter