Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туркиядаги сув тошқинлари 5 кишининг ҳаётига зомин бўлди. Бедарак йўқолганлар ҳам бор

Туркиядаги сув тошқинлари 5 кишининг ҳаётига зомин бўлди. Бедарак йўқолганлар ҳам бор

Бир муддат олдин Туркиянинг жануби-шарқий вилоятлари айрим ҳудудларида кучли ёмғир ёғиши натижасида сел ҳодисаси кузатилаётгани ҳақида хабар қилинган эди.

Адияман вилояти раҳбари Хатипўғли сув тошқини сабаб 1 киши ҳалок бўлгани, шунингдек, 4 киши бедарак йўқолгани ҳақида маълум қилди.

«4 киши ҳалок бўлди. Қутқарилишини кутаётганлар бор. Вертолётда олиб кетилиши керак бўлганлар бор. Қўшимча кучларни жалб қилганмиз. Йўқотишлар сони ортишидан хавотирдамиз. Жойларда ғаввосларимиз ишлаяпти», – дейди Шанлиурфа губернатори Солих Айхан.

Мамлакат Табиий офат ва фавқулодда ҳолатларни бошқариш департаменти (AFAD) Шанлиурфа, Мардин, Газиантеп, Килис ва Қаҳрамонмараш вилоятларидаги ёғингарчилик эртага қадар давом этишини прогноз қилди.

Ўз навбатида мамлакат президенти Эрдоған ҳам чиқиш қилиб, жойларда мутасадди шахслар ва ташкилотлар иш олиб бораётганини билдирди ва табиий офатдан жабрланганларга ҳамдардлик билдирди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг