Туркиянинг зилзила ҳудудларида нохуш касаллик авж олди
Туркия жануби шарқидаги зилзила ҳали кўп муаммоларни келтириб чиқариши олдиндан маълум эди, деб ёзади тадқиқотчи Э.Абдулаҳатов.
Ландшафтларнинг ўзгариши, кўчкилар тоғларда дарё жилға ва ҳатто сой йўналишларини ўзгартириб, кейинроқ асосий дарёларда сув камайиши, аксинча узоқ давом этган қурғоқчилик ортидан, жала ёғинлар оқибатлари ҳалокатли бўлиши прогноз қилинмоқда.
Ундан ташқари, кучли зилзила рўй берган Қаҳраманмарашда аҳоли орасида нерв асаб тизимининг нофаоллиги билан боғлиқ экзема тери касаллиги ҳам авж ола бошлаган. Зилзиладан вайрон бўлган бинолардан кўтарилган чанг ва майда заррачалар экзема тери касаллигини кучайтирмоқда.
Бу эркаклардан кўра аёлларда кўпроқ учрамоқда. Чунки, улар эркакларга нисбатан ҳар бир кичик афтершок ва ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар таъсирида кўпроқ стресс ҳолатига тушишмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter