Туркия президентлигига номзод ғалаба қозонса, НАТОдан чиқиб кетмоқчи

«Ватан» партиясидан Туркия президентлигига номзод бўлган Доғу Перинчек сайловда ғалаба қозонса, мамлакатни НАТО таркибидан олиб чиқмоқчи. Бу ҳақида у «РИА Новости»га берган интервюсида маълум қилган.
«НАТО Туркия унга аъзо давлат бўлишига қарамасдан уни душман сифатида кўради. АҚШ курд террорчиларига ёрдам бериб, уларни қурол билан таъминлаяпти, сабаби АҚШ ва Туркия муносабатлари ҳозир дўстона эмас. Биз ҳокимиятга келсак АҚШ ҳарбийлари Инжирлик базасини тарк этади, Туркияда Американинг бирорта ҳарбийси ёхуд қурол-аслаҳаси қолмайди», — деган Перинчек.
Номзоднинг сўзларига кўра АҚШ Эрондан кўра кўпроқ Туркиядан хавфсирайди. Перинчекнинг фикрича, «Туркия АҚШ таъсиридан чиқиб, Россия, Эрон билан яқинлашмоқда, бу эса АҚШни хавотирга солмоқда. Шу сабабли Қўшма Штатлар Туркия, Эрон ва Россия ҳамкорлиги юзага келмаслиги учун янги муаммолар яратишга уринмоқда».
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 24 июнь куни Туркияда президент сайлови бўлиб ўтади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter