Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туркия далаларидаги катта ёнғинда камида 11 киши ҳалок бўлди

Туркия далаларидаги катта ёнғинда камида 11 киши ҳалок бўлди

Туркия жануби-шарқидаги қишлоқ хўжалиги далаларида юз берган ёнғинлар оқибатида камида 11 киши ҳалок бўлди, 70 дан зиёд инсон жароҳат олди. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Фахреттин Кожа 21 июн куни баёнот берди.

Жароҳатланганларнинг 10 нафари оғир ҳолатда, уларга маҳаллий шифохоналарда ёрдам кўсатиляпти, деди вазир.

Диёрбакир вилоятининг қишлоқ хўжалиги билан шуғулланувчи туманида оқшом юз берган кучли шамол катта ёнғин келтириб чиқарган ва қўшни Мардир вилоятига ҳам ўтиб кетган.

Туркия ички ишлар вазири Али Ерлиқоя 21 июн куни берган баёнотга кўра, ўт ўчирувчилар ёнғин тарқалишини тўхтатишган, аммо уни ўчириш давом этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг