Трампнинг Гренландияга қизиқиши нефт ва газ захиралари билан боғлиқ – Politico
Трампнинг Гренландияга қизиқиши оролнинг нефт ва газ захиралари билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Бу ҳақда Politico нашри ўз тахминларини илгари сурмоқда.
Нашр, шунингдек, Гренландиянинг нефт ва газ конларини эксплуатация қилиш тоғ-кон компаниялари учун катта бизнесга айланиши мумкинлигини таъкидлайди.
Reuters эса, аввалроқ Трамп Гренландияни ғарбий яримшарда ўз таъсирини кучайтириш учун сотиб олишга жиддий киришаётганини ёзганди.
Жумладан, Трамп жамоасидаги расмийлардан бири «Гренландияни сотиб олиш» режаси президентлик сайловларида ғалаба қозонилганидан кейин тузилган ташқи сиёсатнинг устувор йўналишлари рўйхатида эканлигини даъво қилган.
Трампнинг ўзи эса гренландияликлар АҚШга қўшилишдан фойда кўради, деб ҳисоблайди. Унинг сўзларига кўра, Вашингтон ушбу ҳудуд чегараларини қўриқлайди ва «уни ёвуз ташқи дунёдан ҳимоя қилади».
The Hill газетаси эса Гренландия «савдоси» амалга ошган тақдирда бу НАТОнинг тугашини англатади, деб ёзади. Нашрнинг қайд этишича, бундай ҳаракат Хитой томонидан эҳтимолий «Тайванга бостириб кириш» учун асос сифатида ишлатилиши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter