Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Трампни ўлдиришга уринишда гумонланган шахсга айблов эълон қилинди

Трампни ўлдиришга уринишда гумонланган шахсга айблов эълон қилинди

АҚШ суди президентликка номзод Доналд Трампга суиқасд уюштиришда гумон қилинган Райан Уэсли Роутни қурол сақлашда айблади.

CNN маълумотларига кўра, гумонланувчини ҳибсга олиш бўйича тинглов 23 сентябр, душанба кунига белгиланган. Роутнинг собиқ президентни ўлдиришга уринишда айбланаётгани номаълум.

58 ёшли Райан Уэсли Роут кичик компанияга эга эди. Кейинчалик маълум бўлишича, жаноб Раут Украина тарафдори бўлган ва Украина Қуролли Кучлари томонидаги можарода қатнашиш учун АҚШ ҳукумати томонидан эвакуация қилинган афғон фахрийлари орасидан кўнгиллиларни ёллашга уринган. ABC телеканалига кўра, терговчилар Доналд Трампга суиқасд унинг Украинадаги можаро бўйича позицияси билан боғлиқлигини текширмоқда.

Трампнинг сайловолди штаб-квартираси 15 сентябрь оқшомида сиёсатчига янги суиқасд уюштирилганини эълон қилди. Кичик Доналд Трампнинг сўзларига кўра, гумонланувчи собиқ президент ўйнаган гольф клубидан 500 метр узоқликдаги буталар орасида бўлган. Воқеа жойидан телескопик манзарали АК-47, GoPro камераси ва иккита рюкзак топилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг