Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Трамп матбуотни «ўзгача оқим»га бурмоқчи

Трамп матбуотни «ўзгача оқим»га бурмоқчи

Фото: «Politico»

Дональд Трамп CNN телеканали ва бошқа Америка ОАВларини Қўшма Штатлар ҳақида бераётган хабарлари учун танқид қилди ва бутунлай янги форматдаги ОАВ яратиш таклифини илгари сурди. Оқ уй сайтида келтирилган стенограммага кўра, қолаверса, «Озодлик радиоси» ва «Америка овози» ҳам ўз вазифасини уддалай олмаяпти.

Президент хорижга сафарларида унга тинмай Америка ОАВлари ўз мамлакатини ёмон кўришлари ҳақида гапиришларини айтди. «Бу шармандалик», — деди Трамп. «Биласизми, CNN Қўшма Штатлардан ҳам кўра, хорижда бизга кўпроқ керак. Сиз бу ерда кўраётган кўп нарсалар бутун дунёга узатиляпти. Илгари бизда «Озодлик радиоси» ва «Америка овози» бор эди. Биз буни ўз мамлакатимизни кўрсатиш учун қилганмиз», — қўшимча қилди Трамп ҳозирги пайтда чет элга трансляциялар аҳволи қониқарли эмаслигини таъкидларкан.

Трампнинг фикрича, CNNнинг АҚШга катта зарари тегмоқда, шунинг учун ҳам мамлакат «ҳақиқий янгиликлар» узатувчи янги ОАВни яратиши зарур.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг