«Толибон» Россия билан муҳим шартнома имзолади
Кеча 28 сентябрь куни «Толибон» Афғонистонга бензин, дизель ёқилғиси, газ ва буғдой етказиб бериш бўйича Россия билан дастлабки келишувни имзолади. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
Афғонистон савдо ва саноат вазири вазифасини бажарувчи Ҳожи Нуруддин Азизийнинг сўзларига кўра, келишув доирасида Россия йилига бир миллион тоннага яқин бензин, миллион тонна дизель ёқилғиси, 500 минг тонна суюлтирилган газ (ЛНГ) ва 2 миллион тонна буғдой етказиб беради. У нархлар ва тўлов усуллари ҳақида батафсил маълумот беришдан бош тортди. Бироқ Россия Афғонистонга автомобиль ва темир йўл орқали етказиладиган товарлар учун жаҳон бозорларига нисбатан чегирма беришга рози бўлганини таъкидлади.
Аввалроқ, Азизий РИА Новости агентлигига берган интервьюсида Кобул Россиядан миллион тоннага яқин дизель ва худди шундай миқдорда бензин сотиб олишни режалаштираётганини айтган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter