Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Толибон» АҚШга айблов қўйди

«Толибон» АҚШга айблов қўйди

«Толибон» ҳаракати вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳиднинг айтишича, Америка учувчисиз учоқлари гўёки Афғонистон ҳаво ҳудудини бузган. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

«Бу самолётлар, шубҳасиз, АҚШга тегишли», дейди Мужоҳид.

Унинг сўзларига кўра, дронлар баъзи қўшни давлатлар ҳудудидан учмоқда. У томонларни бу масалада «ўз масъулиятини англаш»га ва тажовузни тўхтатишга чақирди.

Ҳаракат вакилининг қайд этишича, қўшни давлатлар Афғонистонга зарар етказиш учун Америка дронларига ўз ҳаво ҳудудидан фойдаланишига йўл қўймаслиги керак.

Аввалроқ, «Толибон» Москвадаги терактни ўз бўйнига олган ИШИДнинг «Хуросон» бўлинмасини йўқ қилишини маълум қилганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг