Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тожикистонда янги жарималар жорий этилди

Тожикистонда янги жарималар жорий этилди

Фото: Asiaplustj.info

Бугун, 26 июн куни бўлиб ўтган Тожикистон парламентининг юқори палатаси сессиясида карантин қоидаларини бузганлик учун жарималар жорий эътилиши маъқулланди.

Энди жамоат жойларида ҳимоя ниқобисиз юрганларга 116-290 сомоний (110 мингдан 285 минг сўмгача атрофида) миқдорида жарима солинади.

Бундан ташқари, сенаторлар Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги кодексга ҳам қўшимча киритишни маъқуллашди. Унга кўра, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда коронавирус пандемияси ҳақида ёлғон маълумот тарқатган жисмоний шахслар 580 сомонийдан (тахминан 550 минг сўм), юридик шахслар 11 минг 600 сомонийгача (11 миллион сўм атрофида) жаримага тортилади.

Ҳужжат мамлакат президенти томонидан имзоланиб, давлат ахборот агентликларида эълон қилинганидан кейин кучга киради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг