Террорчилар раҳбари ўзини ўлдирди
Нигерияда «Ислом давлати Ғарбий Африка вилояти» (собиқ «Боко Ҳарам») террорчилик гуруҳи раҳбари Абубакар Шекау ўзини ўлдирди, деб ёзмоқда «Wall Street Journal».
Шекаунинг ўлими Нигерия ҳукумати ва террорчилар гуруҳи томонидан ҳозирча расман тасдиқланган эмас. Нашр бу хабарни бир неча нигериялик амалдорга ҳамда жангариларнинг телефон сўзлашувларини «тутиб олган» махсус хизматга асосланиб тарқатди.
Дастлабки маълумотларга кўра, Абубакар Шекау бошқа бир жангарилар тўдасига қарши жангда душман қўлига тириклай тушмаслик мақсадида ўзини ўлдирган. «РИА Новости» хабарига кўра, ўша жангда Абубакарнинг ўғли ҳам оғир жароҳат олиб ҳалок бўлган.
Нигер, Камерун, Чад каби мамлакатлар қуролли кучлари зарбаларига жавобан амалга оширилган аксарият қўпорувчилик ҳаракатларининг ортида Шекау бошчилигидаги жангарилар тўдаси турган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter