Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Таъқиблар остида қолаётган Атамбаев Россия ҳарбий базаси орқали Москвага учиб кетди

Таъқиблар остида қолаётган Атамбаев Россия ҳарбий базаси орқали Москвага учиб кетди

Қирғизистонни 2011—2017 йилларда бошқарган Алмазбек Атамбаев Россиянинг мамлакатдаги ҳарбий базаси орқали Москвага учиб кетди.

Собиқ президент Россияда бир неча кун бўлишини айтган. Унинг сафаридан мақсад номаълумлигича қолмоқда.

Эслатиб ўтамиз, охирги вақтларда Атамбаевга осон бўлаётгани йўқ. Дастлаб у партия раҳбарлиги сўнгра президентларнинг дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум этилди. Атамбаевга коррупция, мансабини суистеъмол қилиш ва бошқа айблар қўйилди. Шунингдек, Атамбаев ички ишлар органига сўроқ беришдан қатъиян бош тортган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг