Синоат: сирли монолит энди Канаданинг Торонто шаҳрида пайдо бўлди
Канаданинг Торонто шаҳрида яна бир сирли монолит пайдо бўлди, деб хабар беради CTV News.
Унга кўра, 31 декабрь, пайшанба тонгида Онтарио кўли яқинида тахминан 3,5 метр баландликдаги объект пайдо бўлди. Ўзининг тузилишида у сайёрамизнинг бошқа жойларида, хусусан, Американинг Юта штатидаги чўлда топилган монолитларга ўхшайди.
Маҳаллий ҳокимият жамоат хавфсизлигига таҳдид кўрмаганлигини, шунинг учун топилма жойида қолишини айтди. Шунингдек, номаълум вандаллар Торонтода монолитни бўяшгани кўрсатилган.
Биринчи сирли металл ёдгорлик Юта штатининг жануби-шарқида топилган, аммо кейинчалик у ғойиб бўлган. Кейин бир нечта эркак уни йўқ қилганини тан олганди. Кейинчалик Германия, Голландия, АҚШ, Руминия, Буюк Британия ва Боливияда сирли монолитлар пайдо бўлганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter