Швейцария собиқ президенти коронавирусдан вафот этди
Швейцария собиқ президенти Флавио Котти 81 ёшида вафот этди. Хабарга кўра, Котти коронавирусга чалинган эди.
Флавио Котти ўз вақтида мамлакат ташқи ишлар ҳамда ички ишлар вазирликлари раҳбари бўлган.
«Флавио Коттининг вафот этганини билгач, чуқур қайғуга ботдим. Унинг сиёсий руҳи ташқи ишлар вазирлигида абадий қолади», — деб ёзди Швейцариянинг ҳозирги ташқи ишлар вазири Игнацио Кассис «Twitter»да.
Флавио Котти швейцарча тизимда икки маротаба президент бўлган — бу тизимга мувофиқ, ҳукуматнинг барча вазирлари бир йилдан мамлакатни президент сифатида бошқаради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter