Шимолий Македонияда президентлик сайловлари бўлиб ўтмоқда
Бугун, 21 апрель куни Шимолий Македонияда мамлакат президентлиги учун сайловлар ўтказилмоқда. Бу 1991 йили давлат мустақиллиги қўлга киритилганидан буён олтинчи, мамлакат номи ўзгарганидан кейин биринчи маротаба ўтказилаётган президентлик сайловларидир.
Президентликка номзодларнинг барчаси университет профессорлари — амалдаги етакчи партиядан Стево Пендаровски, миллий мухолифат партиясидан Гордана Силяновская-Давкова ҳамда икки этник албан партиясидан номзод — Блерим Река.
Агарда биринчи турда ғолиб аниқланмаса, сайловнинг иккинчи тури 5 майда бўлиб ўтади.
Сўнгги сўровларга кўра, сайловчиларнинг 27 фоизи Пендаровскини, 23 фоизи Силяновская-Давковани, 11 фоизи Блерим Рекани қўллаши кутилмоқда.
Сайлов участкалари эрталаб соат 7:00 да очилган бўлиб, кечки соат 19:00 гача ишлайди. Сайловлар 3 100 нафар маҳаллий, 420 нафар хорижий кузатувчи назорати остида ўтмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter