Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шимолий Кореяда «озиб-тўзиб кетган» Ким Чен Ин ҳақида филм намойиш этилди

Шимолий Кореяда «озиб-тўзиб кетган» Ким Чен Ин ҳақида филм намойиш этилди

Шимолий Кореяда мамлакат етакчиси Ким Чен Иннинг 2021 йилдаги фаолиятига бағишланган ҳужжатли филмни тақдим этди. Бу ҳақда Британиянинг Mirror нашри маълум қилди.

Картина муаллифлари сиёсатчининг кескин вазн йўқотишидан кейин тарқала бошлаган соғлиғи билан боғлиқ муаммолар ҳақидаги миш-мишларга алоҳида эътибор қаратишган.

Шу билан бирга, филм муаллифлари Шимолий Корея етакчисининг ташқи қиёфадаги ўзгаришларни унинг коронавирус пандемияси ва озиқ-овқат инқирози туфайли КХДР учун қийин бўлган бир йилдаги машаққатли меҳнати билан боғлашган.

Хуллас, тасмада, хусусан, улар озиб кетган Ким Чен Иннинг саёҳатларидан бирида зинадан тушишда қийналганини кўрсатишган. Филмда айтилишича, «у жуда кўп азоб чекди ва ўз халқининг орзуларини рўёбга чиқариш учун ҳаракат қилди».

Корея марказий телевидениеси (ККТВ) келгуси ҳафталарда филмни қайта-қайта намойиш қилиши кутилмоқда.

2021 йил декабр ойи охирида Ким Чен Ин Корея Меҳнат партияси йиғилишида иштирок этди. Оммавий ахборот воситалари сиёсатчининг мисли кўрилмаган даражада озганини таъкидлади: у давлат раҳбари лавозимида ишлаган ўн йиллик фаолияти давомида ҳар қачонгидан ҳам ҳолсизроқ кўринишни бошлади.

Ўтган йилнинг август ойида Шимолий кореяликларга Ким Чен Ин вазнини йўқотганидан кейин унинг саломатлиги ва ташқи кўринишини муҳокама қилиш тақиқлангани маълум бўлган эди.

Ким Чен Иннинг вазни 2011 йилда ҳокимият тепасига келганидан бери ҳар йили 6-7 килограммга ошган, 2020 йилда эса 140 килограммга етган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг