Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шимолий Корея пул йўқлиги сабаб ўз элчихоналарини ёпмоқда

Шимолий Корея пул йўқлиги сабаб ўз элчихоналарини ёпмоқда

Шимолий Корея хориждаги бир қанча элчихоналарини ёпмоқчи. Дипломатик ваколатхоналарни сақлаш учун шунчаки пул йўқ.

The Guardian хабарига кўра, Шимолий Корея хорижий дипломатик ваколатхоналарнинг чорак қисмини ёпишни режалаштирмоқда. Санкцияга учраган мамлакат иқтисодиёти энди элчихоналарни сақлаш харажатларини қоплай олмайди, дейди нашр.

Қайд этилишича, миссияларнинг қисқариши ҳатто КХДР анъанавий тарзда дўстона деб ҳисоблайдиган давлатларга ҳам таъсир қилади. Шимолий Кореянинг Уганда ва Анголадаги элчилари аллақачон бу давлатлар раҳбарлари билан хайрлашишган. КХДРнинг Гонконг ва Мадриддаги элчихоналари ва консулликлари ҳам ёпилди. Яқин кунларда Шимолий Кореянинг яна саккиз дипломатик ваколатхонаси ўз фаолиятини тўхтатади.

Кўп йиллик изоляция ва қаттиқ иқтисодий санкцияларга қарамай, Шимолий Корея 159 давлат билан дипломатик алоқаларни сақлаб келмоқда. Яқин вақтгача Шимолий Корея 50 га яқин давлатда элчихоналари ва консулликларига эга эди.

Аввалроқ КХДР бир қатор муваффақиятсиз уринишлардан сўнг яна коинотга айғоқчи сунъий йўлдошни учиришни режалаштираётгани маълум қилинганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг