Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шимолий Корея АҚШни «оғзини юмиб» ўтиришга чақирди

Шимолий Корея АҚШни «оғзини юмиб» ўтиришга чақирди

Шимолий Корея расмийлари Ғарб ОАВларининг Украинадаги махсус операция учун Россияга қурол-яроғ етказиб бераётгани ҳақидаги хабарларини қатъиян рад этиб, АҚШга «оғзингни беркитиб ўтиришини» ва ёлғон миш-миш тарқатмасликни маслаҳат берди. Бу ҳақда Newsweek маълум қилди.

Шимолий Корея Қўшма Штатларни «оғзини ёпишга» чақирди ва Украина ҳудудида махсус операция ўтказишда ёрдам бериш учун Россияга қурол экспорт қилгани ҳақидаги Ғарб матбуотидаги хабарларни расман рад этди.

Американинг The New York Times нашри яқинда чоп этилган мақоласида «қурол етказиб беришдаги қийинчиликлар» туфайли Россия «Шимолий Кореядан миллионлаб ракета ва артиллерия снарядларини сотиб олишга мажбур бўлганини» таъкидланган.Шу билан бирга, Шимолий Корея «Россиянинг томонига ўтди» ва ўзини ўзи мустақил деб эълон қилган Донецк ва Луганск халқ республикалари мустақиллигини аллақачон тан олган кам сонли давлатлардан бирига айланди, дейилади мақолада.

Шимолий Корея қуроллари Россияга юборилгани ҳақидаги ҳар қандай айбловларни қоралаб, буни АҚШнинг «расмий Пхеняннинг халқаро майдондаги имижига доғ туширишга қаратилган қасддан уриниши»  деб атаган.

«Биз илгари ҳеч қачон Россияга қурол ёки ўқ-дори экспорт қилмаганмиз ва экспорт қилишни режалаштирмаяпмиз. Қўшма Штатлар томонидан тарқатилаётган миш-мишлар қаердан келгани номаълум, аммо улар КХДР обрўсига путур етказишга қаратилган», – дейди Корея Халқ Демократик Республикаси расмий вакили.

«Биз Қўшма Штатларни ўзининг асосий сиёсий ва ҳарбий мақсадларига эришиш учун КХДРга қарши ўйламай миш-миш тарқатаётганини қоралаймиз. Биз АҚШни ўйламасдан сўзларни айтишни тўхтатиш ва оғзини юмиш ҳақида огоҳлантирмоқдамиз», дея қўшимча қилди Корея расмийси.

Шунингдек, Шимолий Корея расмийининг айтишича, нафақат ҳарбий техникани ишлаб ишлаб чиқариш, эгалик қилиш, уни экспорт ва импорт қилиш «суверен давлатга хос бўлган қонуний ҳуқуқдир». Шундай экан, ҳеч кимнинг бундай экспортни танқид қилишга ва қоралашга ҳаққи йўқ,

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг