Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шарқий Ғута аҳолиси уйига қайтмоқда

Шарқий Ғута аҳолиси уйига қайтмоқда

Фото:«Time.com»

Шарқий Ғутада ҳаёт изига тушаяпти. 63,7 минг аҳоли уйига қайтди. Бу ҳақда «Аргументы и факты» хабар бермоқда.

Ўтган 24 соат давомида россиялик ҳарбийлар Дума шаҳридаги 6 та уйда 12 та қўлбола портловчи бомба топиб, уларни зарарсизлантирган.

Шарқий Қаламунда ҳам портловчи моддалар кўмилгани аниқланди. Шунингдек, Руҳайба аҳоли пунктида ҳам 9 та қўлбола бомба йўқ қилинган.

Сўнгги бир сутка давомида Хомсга 180 нафар, Шарқий Ғутага 112 нафар аҳоли қайтганлиги хабар қилинмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг