Сайловдан кейин Россия рубли курсини нима кутмоқда?
BitRiver молиявий таҳлилчиси Владислав Антонов келгуси ҳафта рубль курсининг динамикаси Россия президенти сайловлари ва курс бўйича Марказий банк йиғилишига боғлиқлигини айтди.
Бу ҳақда у «Прайм» агентлиги билан суҳбатда айтди.
Антоновнинг таъкидлашича, бозор аллақачон овоз бериш омилини ҳисобга олган ва сиёсий барқарорлик валютани қўллаб-қувватлайди. Марказий банк ставкани ўзгаришсиз қолдириши мумкин. Шу сабабли, Антонов сайловлардан кейин барқарор рубл курсини башорат қилди.
Бундан ташқари, бозор нефт нархини кузатишда давом этади. Агар энергия ресурсларининг нархи бир баррел учун 87,5 долларгача кўтарилса, бу ҳам рублни қўллаб-қувватлайди.
Янги ҳафтада доллар 90-93,30 рубл, евро 99,1-101,8 рубл, юан эса 12,5-12,9 рубл оралиғида сақланиб қолиши кутилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter