Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самолёт «стоянкаси» неча пул?

Самолёт «стоянкаси» неча пул?

Фото: aviation-images.com/Universal Images Group via Getty Images

Дубай аэропортида россиялик бойларга дахлдорлиги айтилаётган 100 дан зиёд самолётлардан иборат «стоянка» пайдо бўлди, деб ёзмоқда «Business Insider».

Амирликлар санкция киритмагани учун ҳам рус тадбиркорлари ўз бизнес-жетларини ўшаёққа учирганди. Осон келиб олишди-ку, бироқ Европа Иттифоқи ва АҚШ чекловлари бу самолётларнинг қайтиб учиб кетишини қийинлаштиради...

Дубайда ҳозир Роман Абрамовичга қарашли 250 миллион долларлик «Boeing 787 Dreamliner»ни ёки Аркадий Ротенбергнинг «Bombardier BD700 Global Express»ини учратиш мумкин.

Балки миллиардерлар учун арзимас чақадир, аммо Дубай аэропортида самолётнинг суткалик «стоянкаси» тахминан 1000 доллар, кунига 100 минг «кўки» — бошланишига чаккимас...

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг