Россиялик генерал ўз жонига қасд қилди
Москвада Россия ташқи разведка хизматининг истеъфодаги генерал-майори Лев Соцков ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда 112 Телеграм-канали хабар бермоқда.
Таъкидланишича, у 90 ёшда бўлган.
Соцковнинг жасади унинг рафиқаси томонидан Новаторов кўчаси пастидаги кўп қаватли уйдан топилган.
Ҳозирда воқеа жойига суд-тиббиёт экспертлари етиб келган, фожиа сабаблари ва тафсилотлари ўрганилмоқда.
Лев Соцков Москва давлат халқаро муносабатлар институтини тугатган, кейинчалик хорижий разведкада ишлай бошлаган, хорижий давлатларнинг разведка аппаратида юқори лавозимларда ишлаган.
Шу ой бошида Россия генерал-майори Роман Кутузов ҳалок бўлгани хабар берилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter