Россияда муҳим касб эгалари етишмовчилиги кузатилмоқда
Россияда оғирлиги 3,5 тоннадан ортиқ юк машиналари учун ҳайдовчиларнинг етишмаслиги 21 фоизни ташкил қилмоқда.
Бу ҳақда «Известия» газетаси «Маршалл» компаниялар гуруҳи бош директори Михаил Белоусовга асосланиб ёзмоқда.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирда бу касбга киришни истаганлар кам. Шунингдек, Белоусов нормал шароит ва автотураргоҳларнинг йўқлигига эътибор қаратди.
Белоусов барча автомактаблар ҳам бундай ҳайдовчиларни тайёрламаслигини айтди.
«Юк машинаси ҳайдовчисининг ўртача ёши 48-52 ёшни ташкил этади ва бу рақамлар ўсиб бормоқда», дея таъкидлаган россиялик тадбиркор.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter