Россияда «Йил воқеаси» эълон қилинди
Россияликлар 2018 йилнинг энг эътиборга молик ҳодисаларини қайд этдилар. «Левада-Центр» тадқиқот марказининг маълумотларига кўра, Қрим кўпригининг очилиши «Йил воқеаси» деб топилган. Бу ҳақда «Gazeta.ru» хабар берди.
Мазкур сўровнома 13-19 декабрь кунлари 1600 киши ўртасида ўтказилган. Кучли учликдан Қрим кўприги очилиши, пенсия ислоҳоти ва президентлик сайловлари ўрин эгаллаган. Воқеалар мос равишда 47, 46 ва 37 фоиз овоз тўплаган.
Шунингдек, воқеалар ўнталигига футбол бўйича жаҳон чемпионати, Кемероводаги савдо марказида ёнғин, Керч қўлтиғида Украина билан можаролар ҳам кирган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter