Россияда никоҳлар сони кескин камайиб бормоқда
2018 йилда Россияда тузилган никоҳлар сони 2013 йилги кўрсаткичга нисбатан 21 фоизга камайган ва 967 мингтани ташкил этмоқда. Бу ҳақда мамлакат адлия вазирлигига асосланиб, «Russia Today» хабар берди.
2017 йилда 1 миллион 49 мингта, 2013 йилда 1 миллион 200 мингдан зиёд никоҳ қайд этилган. Ажрашишлар сони эса беш йил ичида 696 мингдан 613 минггача камайган.
Россиянинг демография, миграция ва минтақавий тараққиёт институти никоҳлар камайганини 1990-йиллардаги демографик инқироз билан боғламоқда. Чунки ҳозир асосан шу йилларда туғилганлар оила қурмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter