Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россияда Сталин яшаган далаҳовли 4,3 млн долларга сотилди

Россияда Сталин яшаган далаҳовли 4,3 млн долларга сотилди

1930-йилларнинг бошларида ҳукумат далаҳовлилари жойлашган ҳудуддаги Иосиф Сталин яшаган мулк кимошди савдосида 403,49 миллион рублга сотилган.

Лот 38,4 гектар ер участкаси ва умумий майдони 3,8 минг квадрат метр бўлган кўчмас мулк ижарасини ўз ичига олади. Ягона кўчмас мулк мажмуасига 2144,6 квадрат метр майдонга эга бўлган мулкнинг асосий уйи, 711,7 квадрат метр майдонга эга маъмурий бино, 686 квадрат метр сузиш ҳавзаси ва майдони 243,7 квадрат метр бомбапаноҳ киради.

Аукционда Consulting аnd Law масъулияти чекланган жамияти 403 490 000 рубль (тахминан 4,3 миллион доллар) таклифи билан ғолиб чиққан. Ушбу ширкат Краснодар ўлкасида рўйхатга олингани айтилмоқда.

Аукионда сотилган мулк ХIX асрда қурилган, унинг биринчи эгаси савдогар ва Москванинг ўша пайтдаги раҳбари Александр Алексеев бўлгани айтилади. 1917 йилги инқилобдан сўнг мажмуа эгаларидан олиб қўйилиб, давлат ҳисобига ўтказилади.

Дастлаб бу ерда мактаб-интернат ташкил этилади. 1932 йилда мулк Сталиннинг ёзги дачасига айланади. У хотини вафотидан кейин то Кунцеводаги янги дачаси битгунига қадар шу ерда яшаган.

1989 йилда бинода саратон касаллигига чалинган болалар учун реабилитация маркази очилди. 2004 йил кузида мулк реконструкция учун ёпилди, аммо таъмирлаш ишлари тугатилмаган. ОАВга кўра, бино ҳозир ташландиқ ҳолатда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг