Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россияда миллиардерлар сони рекорд миқдорда кўпайди

Россияда миллиардерлар сони рекорд миқдорда кўпайди

Путин ва Лукойл асосчиси Вагит Алекперов .

Forbes ҳисоб-китобларига кўра, Россияда ҳозирда 125 миллиардер бор (йилига +15). Бу рейтингнинг бутун тарихидаги рекорд кўрсаткичдир.

Россиялик миллиардерларнинг умумий бойлиги йил давомида 14 фоизга ошди - 505 миллиард доллардан 576,8 миллиард долларгача.

Миллиардерларнинг умумий сони бўйича Россия дунёда Германия (132), Ҳиндистон (200), Хитой (406) ва АҚШдан (813) кейин бешинчи ўринда туради.

Рўйхатда 1 миллиард доллар ёки ундан ортиқ бойликка эга россияликлар кўпроқ бўлиши мумкин эди, бироқ ўн киши Россия фуқаролигидан воз кечгани учун дарҳол ундан чиқариб ташланди, дея қайд этади Forbes.

Лукойл асосчиси Вагит Алекперов энг бой россиялик бўлди (28, 6 млрд доллар). Иккинчи ўринни НОВАТЭК раҳбари Леонид Михельсон эгаллаган. 

Эслатиб ўтамиз, Россия 2022 йил 24 февралдан Украина ҳудудларида кенг кўламли уруш олиб бормоқда. Ғарб томонидан киритилаётган санкция ва чекловларга қарамасдан мамлакатда миллиардерлар сони ортиб бормоқда. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг