Россияда колбаса ва гўшт маҳсулотларига чигиртка «гўшти» қўшишмоқчи
ИТМО университети (Санкт-Петербургдаги Ахборот технологиялари, механика ва оптика миллий тадқиқотлар университети) олимлари чигирткаларнинг ташқи хитин қопламасидан колбаса ва гўштли ярим фабрикатларга биологик қўшимчалар яратиш устида иш олиб боряпти, деб ёзмоқда «Известия».
Озиқ биотехнологиялари ва инженерияси факультети профессори Александр Ишевскийнинг айтишича, чигиртка хитини илгаритдан колбаса ва гўштли яримфабрикатларга қўшиб келинган гўшт саноати чиқиндилари ўрнини эгаллайди.
«Ҳайвонлардан олинадиган оқсил инсоният учун борган сайин тансиқлашиб боряпти, шундай экан қандай қилиб худди шундай озиқ хусусиятларига эга, аммо арзонроқ маҳсулотни яратиш мумкин деган савол ўртага чиқади», — дейди Ишевский.
Экспертнинг фикрича, чигирткаларни боқиш қорамолларни боқишдан камхарж. Ҳаттоки айрим озуқавий қийматлари бўйича бу ҳашарот «гўшти» мол гўштидан устун ҳам эмиш. Бундай қўшимчалар атеросклероз, юқори қон босимидан азият чекаётган инсонларга кони фойдалиги ҳам қўшимча қилинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter