Россияда ашаддий қотиллардан бири озодликка чиқди
90-йилларнинг энг машҳур қотилларидан бири Александр Пустовалов (Саша Солдат) Монино шаҳридаги қаттиқ тартибли колониядан озод қилинди. Бу ҳақда «РИА Новости» ёзмоқда.
Қайд этилишича, у 24 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Пустовалов жазони Владимир марказий қамоқхонасида, кейин Твер вилоятида жойлашган колонияда ўтаган.
Таъкидланишича, Пустовалов яна уч йил давомида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари назоратида бўлади. Бундан ташқари, унга ўзи яшаётган шаҳарни тарк этиш, шунингдек, тунги вақтда кўчага чиқиш тақиқланади.
Саша Солдат 90-йилларнинг бошларида Ореховская жиноий гуруҳи аъзоси бўлган. У 1999 йилда ҳибсга олинган. Тергов маълумотларига кўра, у 30 га яқин одамни, жумладан ҳуқуқ-тартибот ходимларини ҳам ўлдирган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter