Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россияда 15 миллиондан зиёд ўта қашшоқ одам борлиги маълум қилинди

Россияда 15 миллиондан зиёд ўта қашшоқ одам борлиги маълум қилинди

2022 йилда 15,3 миллион россиялик ёки аҳолининг 10,5 фоизи қашшоқлик чегарасидан ҳам паст даромадга эга бўлди дея хабар беради Росстат. Бу Россия Федерациясининг бутун яқин тарихидаги камбағал фуқароларнинг минимал сонидир. 

Қашшоқлик даражасининг шунга яқин кўрсаткичлари охирги марта 2012 йилда қайд этилган: ўшанда 15,4 миллион фуқаро ёки аҳолининг 10,7 фоизи камбағал деб таснифланган.

Ўтган йили ўртача қашшоқлик чегараси ойига 13 545 рублни ташкил этди. Ойлик даромади ушбу даражадан паст бўлган одамлар статистик маълумотларда ўта камбағал деб тан олинади.

Россиянинг миллий ривожланиш мақсадларига кўра, 2030 йилга келиб, мамлакатда қашшоқлик даражаси аҳолининг 6,5 фоизигача камайиши керак (2017 йилга нисбатан икки баравар пасайиш).

Росстат қашшоқлик даражасининг пасайиши ижтимоий тўловлар ҳажмининг ошиши ва аҳолининг ўртача жон бошига номинал даромадларининг ошиши билан боғлаган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг