Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россия дунёдаги сузиб юрувчи илк атом электр станцияси (АЭС)ни синовдан ўтказаяпти

Россия дунёдаги сузиб юрувчи илк атом электр станцияси (АЭС)ни синовдан ўтказаяпти

Россия дунёдаги кемага ўхшаш сузиб юрувчи илк атом электр станцияси(АЭС)ни синовдан ўтказиш мақсадида Мурманск шаҳридаги Баренц денгизи соҳилига жўнатди. Бу ҳақда «Hurriyet» хабар бермоқда.

70 мГ қувватга эга улкан кема Санкт-Петербург шаҳридаги «Болтиқ» портидан йўлга чиқди. «Green peace» ташкилоти Россиянинг бу лойиҳасини «фожиали таклиф» дея изоҳлади.

Россиянинг «Росатом» давлат корпорацияси томонидан беш йилга яқин вақт мобайнида ясалган  дунёдаги сузиб юрувчи илк АЭС Санкт-Петербург шаҳрида ёнилғи тўлдирилиб, электр энергияси ишлаб чиқариш учун денгизга чиқарилган.

Бу лойиҳа ўзини оқласа, 300 минг нуфусга эга Мурманск шаҳри аҳолисини электр энергияси билан таъминлайди. Бир йилдан кейин бу кема Чукоткага олиб борилади. 2020 йилдан кейин сузиб юрувчи АЭС халқаро миқёсда зарур жойларни электр энергияси билан таъминлайди. Жазоир, Индонезия, Хитой, Малайзия ва Аргентина ҳозирдан кемани ижарага олишни режалаштираяпти.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг