Қуддусда АҚШ элчихонасининг очилиш санаси маълум қилинди
Исроилнинг Россиядаги элчихонаси пресс-атташеси Алекс Гандлернинг маълум қилишича, АҚШ Қуддусда элчихона очишни жорий йилнинг 14 майига режалаштирмоқда. Бу ҳақда «Коммерсант» хабар берди.
«АҚШнинг Қуддусдаги элчихонаси жорий йилнинг 14 май куни очилади», — дея маълумот берган Гандлер.
Унинг сўзларига кўра Исроил томони мазкур тадбир ва мамлакат мустақиллиги байрамида жуда муҳим аҳамиятга эга меҳмонлар келишини кутмоқда.
Аввал АҚШ мазкур элчихонани май ойида очиш нияти ҳақида хабар берган эдик.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter