Қрим кўприги «Google» картасида пайдо бўлди
![Қрим кўприги «Google» картасида пайдо бўлди](https://static.xabaruz.com/crop/1/0/720_460_95_103188110.jpg)
Қрим кўприги «Google» картасида пайдо бўлди. Бу ҳақда «Aif.ru» сайти хабар бермоқда.
Карта фойдаланувчилари аввало «Google» хизматининг маршрутни янги кўприк устидан ўтказмаганига эътибор қаратишди.
Керч бўғози устидан ўтган кўприк пайшанба куни «Google Maps» хизмати карталарида пайдо бўлди.
«Android» ва «iOS»га ихтисослашган мобиль қурилмалар карталарида ҳам Қрим кўприги кўринди.
Кўприк, хабарингиз бор, 15 май куни фойдаланишга топширилган эди. Россия президенти Владимир Путин «КамАЗ» юк машинаси рулига ўтириб, Тамандан Керч бўғозига 16 дақиқада кўприк орқали етиб борди.
Кўприк 16 май куни эрталаб енгил машиналар қатнови учун очилди. Биринчи суткада ундан 20 мингдан зиёд автомобиль ўтди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter