Қозоғистоннинг Туркистон вилоятини сел босди (видео)
Ёмғир кўп ёғиши ва кунлар кескин исиб кетиши оқибатида Қозоғистоннинг Туркистон вилоятини сел босди. Кўчалар, ҳовлилар сув билан тўлган.
Хавфли ҳудудда 17 та аҳоли маскани жойлашгани айтилмоқда. Видеотасвирдан кўриниб турибдики, сел жуда кучли, машинанинг томига чиқиб олиб жон сақлашга уринаётганлар бор.
Йўллар ювилиб кетгани учун ишга боролмай қолганлар кўп, мактаблардаги дарслар онлайнга ўтказилган. Қутқарувчилар сувни, уйларгача кирмаслиги учун, тортиб олишяпти.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter