Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қозоғистонда янги ҳукумат раҳбари тайинланди

Қозоғистонда янги ҳукумат раҳбари тайинланди

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев сешанба куни ўз фармони билан Алихон Смоиловни Қозоғистон бош вазири этиб тайинлади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.

Аввалроқ парламент қуйи палатаси унинг номзодини маъқуллаган эди. Учрашув «Хабар-24» телеканали орқали намойиш этилди. Тўқаев парламентда видеомулоқот орқали сўзга чиқиб, депутатларга ҳукумат раҳбари лавозимига Смоилов номзодини кўриб чиқишни таклиф қилган. 

Шу кунгача Смоилов вақтинча бош вазир ўринбосари вазифасини бажариб турганди.

5 январ куни норозиликлар кучайиб бораётган бир пайтда Тўқаев Асқар Мамин бошчилигидаги собиқ ҳукумат истеъфосини қабул қилди. 

Смоилов 49 ёшда, 2020 йил май ойидан бери Қозоғистон бош вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди. Бунгача у бош вазирнинг биринчи ўринбосари – молия вазири, турли йилларда Қозоғистон молия вазири, президент ёрдамчиси лавозимларида ишлаган.

Қонунчиликка кўра, Бош вазир янги ҳукумат тузилмаси ва таркиби бўйича таклифларни ўзи тайинланганидан кейин ўн кун муддатда Президентга киритади. Парламент қуйи палатаси қўмиталари йиғилишларида депутатлар бир қатор ихтисослашган вазирлар номзодларини келишиб олишлари шарт.

Куни кеча Қосим-Жўмарт Тўқаев КХШТ Коллектив хавфсизлик кенгашининг сессиясида «Қозоғистон мустақиллик тарихидаги энг йирик инқирозни бошидан кечирди», дея таъкидлаган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг