Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қозоғистонлик депутат пойтахтга киришни қаттиқ назоратга олишни сўради

Қозоғистонлик депутат пойтахтга киришни қаттиқ назоратга олишни сўради

Фото: Xabar.uz

Остона шаҳри маслиҳати депутати Азамат Айтхожин пойтахтга кириш ва чиқиш жойларига блокпостлар  ўрнатишни таклиф қилди.

Бунга сабаб сифатида у истеъмолга яроқсиз гўшт, гиёҳванд моддалар импорти ва жанубий ҳудудлардан келаётган одамлар оқимини келтирди.

«Йўл тўсиқлари масаласини тезда кўтаришимиз керак. Пойтахтга ташриф буюрганимизда, ҳар ким ўтиб кетади. Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари Жанубий Қозоғистонга келиб, чегарани кесиб ўтади. Кимдир ноқонуний келаётган бўлса автобуси билан қайтариш керак, вассалом. Ҳамма у ердан пойтахтга ошиқяпти. Йўл тўсиқларини ўрнатинг - тамом, - деди депутат.

Остона полиция бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Даурен Казбеков депутатга йўл тўсиқларини ўрнатиш масаласи аллақачон Ички ишлар вазири томонидан кўриб чиқилаётганини айтган.

Аввалроқ Тошкентда ҳавонинг ифлосланиши сабабли вилоятдан келувчиларуч кун ичида пойтахтдан чиқариб юбориш таклиф этилган ва бу танқидларга сабаб бўлганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг