Қотилликда айбланиб, 48 йил «ўтирган» эркак оқланди
AҚШ суди қотилликда айбланиб, 48 йил турмада ўтирган 71 ёшли Глин Симмонсни расман айбсиз деб топди.
У 1974 йилда Оклахома штатининг Эдмонт шаҳрида спиртли ичимликлар дўконини тунаш пайтида аёлни ўлдирганликда айбланган.
Ўша пайтда Симмонс 22 ёшда эди.
Симмонс ўзининг айбсизлигини таъкидлаб, қотиллик пайтида у бошқа жойда бўлганини даъво қилган. 1975 йилда у ўлимга ҳукм қилинган, аммо кейинчалик бу жазо умрбод қамоқ жазосига алмаштирилган.
Собиқ маҳкум давлатдан 175 минг долларгача компенсация олиш ҳуқуқига эга. Унинг адвокати Жо Норвуднинг таъкидлашича, компенсация бир неча йил ўтгач белгиланиши мумкин ва ҳозир Симмонс хайр-эҳсонлар ҳисобидан яшаяпти. Бунинг устига у қамоқдан чиққанидан кейин аниқланган саратон касаллигидан даволанмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter