Қора денгизда 14 мингта қўй чўкиб кетди
Руминияда 14 мингта қўй олиб кетаётган кема ағдарилиб кетди. Бу ҳақда «Лента» хабар берди.
«Queen Hind» кемаси Палау байроғи остида 24 ноябрь куни маҳаллий Мидия портидан сафарга чиқади. Кўп ўтмай номаълум сабабларга кўра ағдарилиб кетади. Қафасдаги жониворлар сув остида қолиб кетади. Атиги бир нечта қўй сув юзасига чиқишга муваффақ бўлади. Уларни қутқарувчилар қайиққа чиқариб олишади.
Деярли барча денгизчилар, Суриянинг 22 нафар фуқароси омон қолди. Фақат бир киши совуқ уриши туфайли шифохонага етказилди.
Кема Саудия Арабистонининг порт шаҳри — Жиддага йўл олганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter