Путин МДҲ раҳбарларини янги йил олди Санкт-Петербургда кутишини айтди
Россия президенти Владимир Путин Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) давлатлари раҳбарларининг Санкт-Петербургда бўлиб ўтадиган янги йил олди норасмий учрашувини эълон қилди. Бу ҳақда у Бишкекда бўлиб ўтган Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) саммитида маълум қилди.
«Бугунги ишимиздан ташқари, сизга эслатиб ўтмоқчиманки, биз сизни МДҲ давлатлари раҳбарларининг Санкт-Петербургда бўлиб ўтадиган янги йил олдидан келишилган норасмий учрашувида кутамиз», – дейди Россия раҳбари.
Маълумот учун, 9 декабрь куни эрталаб Бишкекда ЕОИИ саммити бошланган эди. Унда Россия, Беларус, Қозоғистон, Арманистон ва Қирғизистон раҳбарлари иштирок этмоқда. Давлат раҳбарлари «Ала-Арча» қароргоҳида йиғилган.
Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ҳам ЕОИИ саммитида кузатувчи давлат вакили сифатида иштирок этмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter