Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Пойдевор сирпанди, дарахт кўчди... Зилзила уйни кўтариб жойини ўзгартирди

Пойдевор сирпанди, дарахт кўчди... Зилзила уйни кўтариб жойини ўзгартирди

 
Туркиянинг Адияман вилоятида содир бўлган зилзила оқибатида ҳеч қачон кузатилмаган воқеа содир бўлди. Гўлбоши туманидаги Озан қишлоғида зилзила туфайли бир уй бир метр ҳавога кўтарилиб, икки метр четга силжиганлиги аниқланди.
Яъни уй пойдевори билан кўтарилиб бошқа жойга кўчган, деб хабар бермоқда CNNturk нашри мухбири Сердар Ер. 


Уй эгаси Эмин Aтмаcа зилзила содир бўлган кечада уй гўёки «юрганини» айтган. Геология муҳандиси Акин Курчер ёриқ чизиғининг қаердан ўтганини аниқлаш учун олиб борилган тадқиқотлар давомида ушбу манзарага дуч келганини тасдиқлаган. Мутахассисларнинг фикрича, уйнинг бус-бутун ҳолича жойидан силжиши кутилмаган ҳолат.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг