Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Пентагон қуролли кучлар сафидаги ҳомиладор аёллар борасидаги танқидга кескин жавоб қайтарди

Пентагон қуролли кучлар сафидаги ҳомиладор аёллар борасидаги танқидга кескин жавоб қайтарди

Фото: «AP Photo / Manuel Balce Ceneta»

Пентагон пайшанба куни таниқли телебошловчи Такер Карлсон билан мунозарага киришди. У AҚШ қуролли кучлари сафида ҳомиладор аёлларнинг борлигидан ғазабланганди.

Карлсон «Fox News» телеканалида ўзининг дастурида Пентагон ҳомиладор аёллар учун махсус форма жорий этганини маълум қилди.

«Бизнинг урушларимизда ҳомиладор аёллар жанг қилишади, бу AҚШ қуролли кучларини масхаралашдир», — деди Карлсон. Унинг сўзларига кўра, Хитой ҳарбийлари «эркаклашиб», AҚШ ҳарбийлари эса «аёллашиб» бормоқда.

Пентагон вакили Жон Кирбининг айтишича, бошловчининг бундай изоҳлари «AҚШнинг барча қуролли кучларини таҳқирлайди».

«Биз ток-шоу бошловчисининг Хитой ҳарбийлари ёки шахсий таркиб бўйича маслаҳатига умуман қулоқ солмоқчимасмиз», — деди Кирби.

Ўз навбатида, AҚШ космик қуролли кучлари вакили Скотт Стокер Twitterдаги шу турдаги қўшинларнинг расмий каналида Карлсоннинг баёнотини «телевизион драма» деб атаган.

«Ҳаммага шуни эслатиб қўймоқчиманки, унинг фикри, бунга у тўла ҳақли, қуролли кучлари сафида ўтказилган кунларнинг нол сонига асосланади», — дейди Стокер.

Aёллар AҚШ ҳарбий кучларининг 16 фоизини, офицерлар таркибининг эса 19 фоизини ташкил этади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг