Парагвай ҳам элчихонасини Қуддус шаҳрига кўчирмоқда
АҚШ ва Гватемаладан сўнг Парагвай ҳам Исроил пойтахти Тел-Авивдаги элчихонасини Қуддус шаҳрига кўчиришини маълум қилди. Бу ҳақда «Hurriyet» хабар бермоқда.
Парагвай ташқи ишлар вазири Эладио Лойзага маҳаллий радиолардан бирига интервью бера туриб, тез орада Тел-Авивдаги элчихона Қуддус шаҳрига кўчирилишини айтди.
Парагвай ҳукуматидан маълум қилинишича, шу йил 22 май куни Парагвай президенти Ҳорасио Картес Тел-Авивдаги элчихонани Қуддус шаҳрига кўчириш учун Исроилга боради ва шу куни элчихона очилади.
«Саккиз ой аввал Тел-Авивдаги элчихонамизни Қуддус шаҳрига кўчиришни режалаштирган эдик. Бошқа давлатлар элчихоналарини Қуддус шаҳрига кўчираётгани бизни қизиқтирмайди», – деган Парагвай ташқи ишлар вазири Эладио Лойзага.
Бу ҳолат Парагвай аҳолисининг норозилигига сабаб бўлмоқда. Икки ойдан кейин президент лавозимини қабул қилиб оладиган Марио Абдо Бенитеснинг айтишича, элчихонанинг кўчирилиши ҳақида ҳеч ким ундан маслаҳат сўрамаган.
Шу йил 14 май куни АҚШнинг Тел-Авивдаги элчихонаси Қуддус шаҳрига кўчирилишига қарши уюштирилган намойишларда 62 нафар фаластинлик фуқаро Исроил ҳарбийлари томонидан ўлдирилган, 3 минг киши жароҳат олган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter