Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ойда сув топилди

Ойда сув топилди

Фото: «Unsplash»

Хитойлик олимлар 2020 йилда «Чанъэ-5» сайёралараро автомат станцияси ёрдамида Ерга келтирилган Ой тупроғи намунасида сув топишди. Бу ҳақда «Science Advances» хабар берди.

Намунадаги сувнинг улуши 120 миллионга бирни ташкил этган. У қуёш шамоли туфайли пайдо бўлгани айтилмоқда.

Ушбу тупроқ намунаси Ойдаги Бўронлар океанининг шимолий қисмидан олинган.

Бўронлар океани — Ойдаги энг йирик денгиз, табиий йўлдошнинг бизга кўриниб турган қисмининг ғарб томонида жойлашган. Шимолдан жанубга 2 500 километрга чўзилган бўлиб, жами майдони — 4 млн. кв. км. Худди Ойдаги бошқа денгизлар каби, Бўронлар океани ҳам қотиб қолган базальт лаваси билан қопланган текисликдан иборат.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг