Бостонлик энг омадли аёл солиқчиларни хурсанд қилди
Бостон шаҳри яқинида (АҚШ, Массачусетс штати) яшовчи Линда Суини охирги 10 йилда икки марта лотереядан 1 миллион доллардан ютиб олди, деб хабар бермоқда «Upi.com».
Суини лаҳзалик лотерея чипталарини 2009 йилнинг 7 декабрида ва 2020 йилнинг февраль ойида сотиб олган.
Америка лотереясида бир қоида бор: катта солиқ тўласа ҳамма пул бир йўла берилади, иккинчи йўли эса ҳеч қандай солиқларсиз ютуқ пулларини йиллар давомида олиш. Аёлга кўп пул керак экан шекилли, 350 мингини солиқчиларга қолдириб, 650 минг доллар олишга рози бўлди.
Бу лотереянинг яна бир хос жиҳати ҳеч қандай рақамлар белгиланмаслигидир: шунчаки ҳимоя қоплами ўчирилса бас — масала ҳал.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter