«Она тилингизда гапиришга уялманг!» Мажлис спикери вазир ўринбосарига дакки берди
Бугун, 11 март куни Қозоғистон парламенти Мажлиси (қуйи палата) ялпи йиғилишида палата спикери Нурлан Нигматулин саволга давлат тилида жавоб бермаган вазир ўринбосарига дакки берди. Бу ҳақда «Zakon.kz» ёзмоқда.
Маъмурий процессуал кодекс лойиҳасини биринчи ўқишда муҳокама қилиш чоғи Мажлис депутати Наринэ Микаэлян Рақамли ривожланиш, инновация ва аэрокосмик саноат вазирининг ўринбосари Асхат Оразбекка давлат тилида (қозоқ тили — таҳр.) савол берди.
Депутатнинг саволига жавоб рус тилида берилдики, бу Мажлис спикерининг ҳақли эътирозига сабаб бўлди.
«Тўғри, бизда таржимонлар бор. Шу залда ўтирган барча истаган тилида гапириши учун бизда барча шароит қилиб қўйилган. Аммо бошқа миллат вакиллари қозоқ тилида савол бериб турганда сизнинг давлат тилида жавоб қайтармаслигингиз нотўғри», — деди Нурлан Нигматулин Рақамли ривожланиш, инновация ва аэрокосмик саноат вазирининг ўринбосарига юзланиб.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter