Олий суд президент Бухорийга қарши апелляцияни қайтарди — Нигерия
Нигерия Олий суди мухолифат етакчиси Атику Абубакарнинг мамлакат президенти Муҳаммад Бухорийга қарши йўллаган апелляциясини қайтарди. Бу ҳақда «REGNUM» хабар берди.
Абубакар жорий йил февралидан бери Бухорийнинг президентлик сайловларидаги ғолиблигини бекор қилдиришга уриниб келади. Унинг сайлов натижаларини бекор қилдириш тўғрисидаги олдинги даъвоси ҳам (сентябрь ойида) суд томонидан қаноатлантирилмаган эди.
Маълумот учун: Нигерияда 2019 йил февраль ойида бўлиб ўтган президентлик сайловларида 56 фоиз овоз тўплаган Муҳаммад Бухорий 41 фоиз овоз йиққан Атику Абубакарни ортда қолдириб, ғолиб чиққанди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter